Бюро бажарган ишларнинг бир қисми. Портфель тўлдириб борилади.
Тошкентнинг Яшнобод туманида, Фарғона йўли бўйлаб 9,5 гектар ҳудудда жойлашган 16 қаватли 44 блокдан иборат турар-жой мажмуаси: 4 459 та хонадон, мактаб, боғча ва дам олиш зоналари.
Навоий шаҳри «Ёшлик» маҳалласида 0,7609 гектар (7 609 м²) ер майдонида лойиҳалаштирилган 2 та 12 қаватли турар-жой бинолари. Мажмуада савдо ва нотурар хоналар, умумий ҳовли, ободонлаштирилган яшил ҳудуд ҳамда инфратузилма иншоотлари кўзда тутилган.
Навоий шаҳри «Ёшлик» маҳалласида 2,43 гектар майдонда лойиҳalashtirilgan 12 қаватли 7 та блокдан иборат турар-жой мажмуаси. Мажмуада савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обектлари, ривожланган инфратузилма ҳамда ободонлаштирилган яшил ҳудудлар кўзда тутилган.
Олмалиқ туманида жойлашган 9 қаватли турар-жой биноси: 1-қаватда савдо ва хизмат кўрсатиш блоклари, ертўлада тренажёр зали ва омборхоналар, томда қуёш панеллари мавжуд.
Навоийдаги Алишер Навоий истироҳат боғида IT хизматлари маркази офис биноси лойиҳаси: ертўла, 5 та ер усти қавати ва том террасаси.
Навоийдаги амбулатория қабули, диагностика, операция блоки ва палаталарни жамлаган 4 қаватли кўп тармоқли клиника.
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 20 та ўқув хонасига эга, ертўла қаватли 3 қаватли ўқув маркази; қурилиш ости майдони 330,17 м².
Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги 64-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида 360 ўринли янги замонавий ўқув биноси лойиҳаси.
Қозоғистон, Туркистон шаҳридаги «DINARA Cake & Bakery» икки қаватли савдо ва жамоат овқатланиш биноси: қандолат дўкони, панорамали зал ва томдаги терраса.
Қозоғистон, Туркистон шаҳридаги 4 қаватли кўп функцияли бино: 1–2-қаватларда савдо ва тижорат хизматлари, 3–4-қаватларда турар-жой.
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги икки қаватли савдо маркази: қурилиш моллари дўконлари, савдо-офис зали ва томда қуёш панеллари.
Тошкент вилояти, Янгийўл туманида жойлашган икки қаватли хусусий турар-жой: икки алоҳида бино, ҳовлида очиқ бассейн, дам олиш террасаси ва ёзги ошхона.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ертўлали икки қаватли якка тартибдаги уй: ер участкаси 360 м², қурилиш ости майдони 256,4 м².
Навоий вилояти Қизилтепа туманида 1500 м² ер участкасидаги ертўлали икки қаватли якка тартибдаги турар-жой уйи.
Хоразм вилоятидаги 5000 м² майдонли ҳудудда жойлашган икки қаватли вилла, 2026 йил лойиҳаси.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида, 430 м² ер участкасида жойлашган неоклассик услубдаги икки қаватли уй лойиҳаси.
Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги 2 қаватли хонадон лойиҳаси.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган икки қаватли уйни реконструкция қилиш учун дизайн лойиҳаси.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги икки қаватли хусусий турар-жой уйи.
Қозоғистон, Туркистон шаҳрида жойлашган икки қаватли турар-жой уйи лойиҳаси.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида, 300 м² ер участкасида жойлашган неоклассик услубдаги икки қаватли турар-жой уйи.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги иккита оилага мўлжалланган, 670 м² ер участкасида жойлашган неоклассик услубдаги икки қаватли уй.
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги иккита оилага мўлжалланган неоклассик услубдаги икки қаватли уй, ер участкаси майдони 400 м².
Навоий шаҳрида жойлашган хай-тек услубидаги икки қаватли турар-жой уйи лойиҳаси, ер участкаси майдони 390 м² (3,9 сотих).
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги икки қаватли турар-жой уйи, қурилиш майдони 170 м².
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 790 м² ер участкасида жойлашган икки қаватли турар-жой уйи.
Тошкент шаҳри, Бектемир туманида 4 сотих ер майдонида жойлашган 2 қаватли хусусий турар-жой: колонна ва балконли фасад, шинам ҳовли.
Қозоғистон, Туркистон шаҳрида 10 сотих ер майдонида барпо этилган 2 қаватли хусусий турар-жой: колонна ва балконли неоклассик фасад, кенг ҳовли ҳамда кириш навеси.